Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ғиждувон бозорининг кўчирилиши "дангасаларни" кўпайтириши мумкин

Ғиждувон бозорининг кўчирилиши "дангасаларни" кўпайтириши мумкинУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани марказидаги буюм бозори кўчирилишидан тадбиркорлар зарар кўрмоқда. Бозорда савдогарлик қиладиган тадбиркорлардан бирининг айтишича, бозор бундан олти йил аввал кўчирилган пайтда 25 миллион сўмдан сотиб олинган дўконлар учун товон пули берилмаётир. Ғиждувон туман ҳокимлиги расмийси, Озодлик билан суҳбатда, тадбиркорликни давом эттириш истагида бўлганлар янги бозордан 18 миллион сўмдан 48 миллион сўмгача бўлган дўконларни сотиб олиши мумкинлигини билдирди.   Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани марказида, деҳқон бозорига туташ буюм бозори туманнинг чеккароқ ҳудудига кўчирилаётгани маҳаллий тадбиркорларга қимматга тушадиган бўлди. Расмийлар бозор кўчирилишига президент қарорини рўкач қилаётганига қарамасдан, маҳаллий тадбиркорлардан бирининг Озодликка айтишича, бозордаги савдогарлар орасида бунинг ортида бозор маъмуриятига раҳбар этиб тайинланган Валижон исмли милиция собиқ ходими билан туман ҳокимияти мутасаддиларининг шахсий манфаатлари ётибди, деган ишонч бор.
Мой аккаунт