Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Йўл солиғи Ўзбекистонда янги машина сотиб олишни қимматлаштирди

Йўл солиғи Ўзбекистонда янги машина сотиб олишни қимматлаштирдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги машиналарга йўл солиғи жорий қилинди. 2014 йил 1 апрелдан бошлаб маҳаллий машиналар харидорлари ҳужжатларни расмийлаштириш пайтида автомобил умумий нархининг уч фоизи миқдорида йўл солиғи тўлайди. Тошкентдаги автосалонлардан бирининг ходими Зариф Орипов 1 апрелдан янги машиналарга йўл солиғи жорий қилингани харидор учун машина нархи ошганини англатади, дейди Озодлик билан суҳбатда. - Илгари машина сотиб олганингизда ГАИга бориб номерни тақиб кетарверар эдингиз. 1 апрелдан маҳаллий ишлаб чиқарилган янги машиналарга "дорожний налог" жорий қилишди. Любой иномаркага "дорожний налог" машина умумий нархининг олти фоизини ташкил қилади. Энди, ўзимизнинг машиналарга ҳам уч фоиз қилиб белгилашди. ГАИга борасиз ва номер олаётганингизда машинани сотиб олган умумий нархингиздан уч фоизи миқдорида пул тўлайсиз. Масалан, Нексия 35 миллион сўм бўлса, 1 миллион 50 минг тўлайсиз, дейди автосалон ходими.
Мой аккаунт