Friday, 10 October, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Гулистон ҳокими бозорчиларни янги жойга мажбуран кўчириш учун бозор дарвозаларини ёпти

Гулистон ҳокими бозорчиларни янги жойга мажбуран кўчириш учун бозор дарвозаларини ёптиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги деҳқон бозори маъмурияти савдогарларни шаҳар четида қурилган янги бозорга кўчириш учун 6 январь куни дарвозаларини очмади. Бозор дарвозаси олдида йиғилган ўнлаб савдогар ва харид қилгани келган шаҳарликлар совуқда бир неча соат туриб, тарқалди. Озодлик суҳбатлашган бозорчиларнинг айтишича, ҳали тўла қуриб битказилмаган ва ижара нархлари икки баравар қиммат бўлган янги бозорга қишнинг қаҳратон кунида кўчишга уларда хоҳиш йўқ. Гулистон шаҳри марказидаги деҳқон бозори 6 январь куни ишламади. Бу ҳақда Озодликка хабар берган тадбиркорлардан бирининг айтишича, бу тадбир шаҳар ҳокими қарорига биноан амалга оширилган. “Бугун эрталабдан деҳқон бозорининг тўрт дарвозаси ҳам очилмади. Изғирин совуқда тадбиркорлар дарвозалар қачон очилар экан деб, роса кутишди. Бозорга харид учун келган одамлар ҳам қайтиб кетишди. Бозорқўмнинг айтишича, ҳоким бугундан дарвозаларни очмаслик ҳақида буйруқ берган. Бунинг ўрнига ҳоким келиб халқ билан маслаҳат қилса бўлармиди? Бозорни кўчиришни жуда ҳам истаган бўлса, шу ишни ёзда қилса бўлмайдими”, деди Озодлик суҳбатлашган тадбиркорлардан бири. Исми сир қолишини сўраган бошқа бир савдогар, янги бозор шаҳарликлар талаб-истакларини инобатга олмай қурилган ва ҳали тайёр эмаслиги боис, савдогарлар у ёққа кўчишни исташмаëтганини айтади.
Мой аккаунт