Friday, 10 October, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Чорсу можароси: Тадбиркорлар Ортиқхўжаев 8 млрд сўм товон пулини бермаëтганини айтди

Чорсу можароси: Тадбиркорлар Ортиқхўжаев 8 млрд сўм товон пулини бермаëтганини айтдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентнинг машҳур Чорсу бозоридаги тилла буюмлари дўконлари ва уларга туташ кафе-ресторанлар бузилганига қарийб уч йил бўлади. Пойтахтнинг олдинги ҳокими Раҳмонбек Усмонов 2016 йил ëзида бозор ҳудудидаги 35 дўкон ва кафе эгасига кўчмас мулкини ўзи бузиб¸ ўрнида яна ўзи янги комплекс қуришни буюрган эди. Тадбиркорлар бузишни тугатиб¸ қурилишнинг асосий қисмини қилиб бўлган маҳал шаҳар ҳокими ўзгариб¸ унинг ўрнига “Акфа-Артел” ҳолдинги эгаси Жаҳонгир Ортиқхўжаев тайинланди. Тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, 2018 йил 21 декабрь - Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланган куниëқ Ортиқхўжаев илк қарор билан нафақат Чорсудаги бу қурилишни тўхтатган¸ балки 35 тадбиркорга тегишли ерни ҳам тортиб олган. Маълум бўлишича, тадбиркорларнинг Тошкент рамзларидан бирига айланган Чорсу бозоридаги кўчмас мулкини шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказган Ортиқхўжаев бу ер ўрнига тадбиркорларга Олмазор туманидаги автостоянка ҳудудини берган. Аммо тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, уларнинг Чорсудаги қурилишга сарфлаган қарийб 8 миллиард сўмлик харажатини¸ Ортиқхўжаев ўз ваъдасига қарамай¸ қарийб бир йилдан бери қайтармаëтир. Озодликка мурожаат қилган “Чорсу”дан ҳайдалган тадбиркорлар¸ янги ҳоким эскиси қарорини ҳеч бир изоҳ ва огоҳлантиришсиз бекор қиладиган Ўзбекистонда давлатга нисбатан ишонч қолмаганини билдирди. “Бир ҳоким қарорини иккинчиси бекор қилиши – дунëнинг нормал давлатида бўлмайдиган иш!” 10 июнь куни Озодлик гаплашган тадбиркорлардан бири туркиялик инвестор Юрдакул Қаҳрамон Сезгиндир. Сезгин¸ 90-йилларда Тошкентда “Элита пардалари” тикиб¸ сотишни йўлга қўйган илк турк тадбиркорларидан бири.
Мой аккаунт