Tuesday, 23 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Солиқ қўмитасидан генерал Парпиев кетди. Раис вазифасини бажарувчи этиб Мусаев тайинланди

Солиқ қўмитасидан генерал Парпиев кетди. Раис вазифасини бажарувчи этиб Мусаев тайинландиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасини деярли 14 йилдан буён бошқарган генерал Ботир Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги - ЎзА 11 майда хабар қилди. Ким кетди Маълум бўлишича, 71 яшар Ботир Парпиев 11 май куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши йиғилишида кенгаш аъзоларига таништирилган. Хабар уз сайтининг хабар беришича, Ботир Парпиев ўзининг Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раиси ўринбосари этиб тайинланишига қуйидагича муносабат билдирган: "Мен оддий аскарман. Раҳбарият қаерга лозим топса, сидқидилдан ишлашга тайёрман. Хонадонларга кириб одамларнинг дарду қайғуси билан ишлаш, халққа хизмат қилиш катта мукофот. Билдирилган ушбу ишонч менга катта масъулият юклайди".
Мой аккаунт