Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Аёллар таҳқирланган Каттақўрғон шаҳар ИИБ 7 нафар раҳбар ва ходими ишдан бўшатилди

Аёллар таҳқирланган Каттақўрғон шаҳар ИИБ 7 нафар раҳбар ва ходими ишдан бўшатилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Ички ишлар бўлимининг етти нафар зобити ва сафдори ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди. Хабарда айтилишича, хизмат текшируви давомида ўз вазифаларини ижро этишда қўпол камчиликларга йўл қўйиб, ходимларнинг хизмат олиб бориш фаолиятини тегишли тартибда назорат қилмаган ҳамда шахсий таркиб билан якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб борилишини етарли даражада ташкил этмаганликлари учун Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи Илёс Абдуқаҳҳоров, унинг биринчи ўринбосари Иззатилло Хўджамқулов ҳамда кадрлар бўйича ўринбосари Зафар Шералиев, шаҳар ИИБ ЖҚБ бошлиғи Алишер Шукуров Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган, вилоят ИИБ ва шаҳар ИИБнинг бир қатор раҳбар ходимларига нисбатан бошқа интизомий жазо чоралари қўлланилган. Хабарда ушбу воқеа содир этилиши билан боғлиқ ҳолатларда хизмат вазифаларини бажармаган Каттақўрғон шаҳар ИИБ катта инспектор навбатчиси Насим Алиев ва навбатчи ёрдамчиси Жаҳонгир Шодиевлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилгани ҳам ёзилган. Каттақўрғон шаҳар ИИБ профилактика инспектори Шамшод Тўхтаев эса ички ишлар органлари сафидан бўшатилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Самарқанд вилояти ички ишлар органлари фаолиятини ўрганаётганлиги айтилади.
Мой аккаунт