Sunday, 12 October, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Юқори мансабли Миллий хавфсизлик зобити ўзини отиб ўлдирди

Юқори мансабли Миллий хавфсизлик зобити ўзини отиб ўлдирдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати полковниги ўз жонига қасд қилди. 6 март куни рўй берган воқеада МХХ Моддий-техникавий таъминот бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Игорь Пирожков хизмат кабинетида тўппончадан ўзини отиб ўлдирди. МХХнинг нафақат Ўзбекистон, балки хориждаги фаолияти сарф-харажатлари учун масъул бошқарма фаолияти бир неча ойдан бери тафтиш этилаётгани айтилмоқда. Озодликка яна маълум бўлишича, бу сўнгги уч ой ичида МХХ зобитининг ўзини отиб ўлдириши билан боғлиқ иккинчи ҳодисадир. МХХ полковнигига ўзини отиш маслаҳат қилингани даво қилинди. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси мулозими ўзини отиб ўлдиргани тўғрисидаги дастлабки хабар Озодликка ўтган ҳафта номаълум манба тарафидан етказилди. Лекин бу ҳодиса ҳақиқатан 6 март куни рўй берганини МХХга яқин яна икки манба сешанба куни тасдиқлади. Озодлик манбалари унинг исмини ҳам ошкор қилишди.
Мой аккаунт