Тадбиркорлар мурожаати бўйича Республика ишчи гуруҳи сайёр қабулларни ўтказмоқда
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Тошкент шаҳрининг туманларида ҳусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари билан очиқ мулоқотлар ўказишни бошлади.
Тошкент Ахборот технологиялари университетида бўлиб ўтган учрашувга шаҳримизнинг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида фолият олиб бораётган кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорлар таклиф этилди. Республика ишчи гуруҳи давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари, ер русурслари ва кадастр бошқармаси каби бир қанча мутасадди ташкилотлар масъулларидан ташкил топган бўлиб, бу тадбиркорларнинг муаммоларини шу жойнинг ўзида атрофлича ўрганиш ва ечим топишида аҳамиятлидир.
Тадбирда ишбилармонлар айни пайтда фаолиятларида юзага келаётган бир қанча муаммолар бўйича мурожаатларини баён этишди. Хусусан, айрим тадбиркорларни ўз фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер майдонини олишда қийналаётганлигини билдирган бўлса, бошқалари айрим ҳужжатларини расмийлаштириш, кредит олишга кўп вақт кетаётганини маълум қилди.