Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Қозоғистон жанубида қозоқ ва ўзбек ёшлари ўртасида оммавий муштлашиш содир бўлди

Қозоғистон жанубида қозоқ ва ўзбек ёшлари ўртасида оммавий муштлашиш содир бўлдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қозоғистон жанубидаги Сайрам туманида 27 август куни маҳаллий ўзбек ва қозоқлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Сайрамнинг Қорамурт қишлоғига 60га яқин қозоқ йигитлари ҳужум қилиши оқибатида тўрт нафар этник ўзбек тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Жанубий Қозоғистон вилояти ички ишлар департаменти воқеа сабаблари ўрганилаётгани, лекин жанжал “миллатлараро низо эмаслигини ишонч билан” таъкидлади. Воқеа гувоҳларидан бирига кўра, жанжалга бир неча кук аввал қўшни қишлоқдаги тўйда қозоқ ва ўзбек йигитлари ўртасидаги рўй берган муштлашув сабаб бўлган бўлиши мумкин. Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам тумани Қорамурт қишлоғида чоршанба куни рўй берган ҳодиса гувоҳларининг Озодликка айтишича, маҳаллий вақт билан кундузги 4лар атрофида 50-60 кишидан иборат тўда кириб келиб, қишлоқ гузарида турган таксичиларга ҳужум қилган.
Мой аккаунт