Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Петербургда меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув: икки киши яраланди

Петербургда меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув: икки киши яраландиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Санкт-Петербургнинг Виборг туманида кетаётган қурилишлардан бирида 26 июн куни меҳнат муҳожирлари орасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Маҳаллий журналистларга кўра, икки киши оғир жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага олиб кетилган. Аммо, қурилиш ширкати жароҳатланганлар борлигини инкор этмоқда. 2018 йилнинг 26 июн куни Петербургнинг Виборг туманидаги “Северная Долина” турар-жой комплекси қурилишида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Кундузи маҳаллий вақт билан соат 13:00ларда бошланган жанжалда асосан Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳнат мигрантлари иштирок этгани тўғрисида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида хабарлар пайдо бўлди. “Фонтанка” нашри маиший сабабларга кўра бошланган можаро бир нечта пудратчи ташкилотлар ишчилари ўртасида юзага келганини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда оммавий жанжал акс этган видеолар ҳам пайдо бўлди.
Мой аккаунт