Uzbek Ўзбек-қирғиз чегараси: Қўшнилар танланмайди!
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида рўй берган навбатдаги можаро оқибатида икки ўзбек чегарачиси ўлдирилди. Шу муносабат билан "Қурултой" иштирокчилари қўшнилар ўртасига низо солиб келаëтган бундай ҳодисалар моҳиятини таҳлил қилдилар.
23 июль куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди ва унда икки нафар ўзбек чегарачиси ўлди.
Воқеа жойидан xабар бераëтган Озодлик мухбирига кўра¸ 23 июль куни эрталаб соат 9 яримда содир бўлган отишма "М. Болтабоев" номли фермер хўжалигига қарашли "Сассиқсой" чегараолди ҳудудида 4 қирғиз чегарачисининг ноқонуний равишда Ўзбекистон томонига ўтгани боис низо келиб чиққан.
Ўзбекистон ҳукуматига яқин podrobno.uz сайти хабар қилишича, расмий Бишкек ўз чегарачилари ноқонуний тарзда ўзбекистонлик икки ҳамкасбини отиб ўлдирганини тан олган ва ўзбек томонидан кечирим сўраган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматларининг маҳаллий вакиллари 23 июлда юз берган ҳодиса борасида айни куни учрашув ўтказганлар. Қирғизистон чегара хизматининг расмий баёнотига кўра, Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича масъул Абдикарим Алимбаев Ўзбекистон чегара хизматининг "Восток" бошқармаси раҳбари Ойбек Қосимов билан учрашган.