Monday, 22 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

15 яшар невараси ўз акасидан туққани ортидан 66 яшар аëл ўзини ëқди

15 яшар невараси ўз акасидан туққани ортидан 66 яшар аëл ўзини ëқдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Андижон шаҳар Ишчилар маҳалласида яшаган 66 яшар аëл 31 март куни ўзига ўт қўйди ва 2 апрелда касалхонада жон берди. Ўтган йили декабрда бу аёлнинг 9-синфда ўқийдиган невараси ўз акасидан туққани шов-шувларга сабаб бўлганди. Исми сир қолишини истаган маҳаллий халқ таълими расмийларидан бирига кўра, инцест воқеаси шаҳар ҳокими томонидан кескин танқид қилинган. Озодлик суҳбатлашган маҳалладошларига кўра, ушбу оила маҳаллий раҳбарлар томонидан ҳам қайта-қайта изза қилинган. Воқеа юз берган Ишчилар маҳалласи фаолларидан бирининг Озодликка билдиришича, ўзига ўт қўйган аëл (марҳума ва унинг неваралари исми Озодликка маълум, ахлоқ қоидалари туфайли ошкор этилмаëтир – таҳририят) 3 апрель куни дафн қилинган. Андижон шаҳар Ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозимига кўра, 66 яшар аëл ўз устига бензин сепиб ўт қўйган ва оқибатда 2 апрель куни олган жароҳатлари туфайли касалхонада жон берган. “Бу иш ҳозир бизда эмас, шаҳар прокуратураси тергов қилаяпти. Барча делолар ўшаларда”, деди мулозим.
Мой аккаунт