Thursday, 25 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Хоразмлик 13 яшар қизалоқ ўз акасидан фарзанд кўрди

Uzbek Хоразмлик 13 яшар қизалоқ ўз акасидан фарзанд кўрдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Хоразм вилояти Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида яшовчи 13 яшар қизалоқ ўз туғишган акасидан фарзанд кўрди. Ўз синглисининг номусига тегиб, уни ҳомиладор қилган 25 яшар йигит ҳозир вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида сақланмоқда. Воқеа Бўйрачи қишлоғининг Оқкўл маҳалласида содир бўлган. 13 яшар қизалоқ (Қ.С) ва унинг акаси (Қ.Ж)нинг исм- фамилияси Озодликка маълум. Лекин ҳуқуқий ва аҳлоқий жиҳатдан уларнинг исм- шарифини ошкор қилмаяпмиз. Воқеа 20 январда Қ.С.нинг кўзи ёриган куни ошкор бўлган. Шу куни 13 яшар Қ.С. қиз фарзандлик бўлган. Оқкўл маҳалла фуқаролар йиғинидан олинган маълумотга кўра, Қ.С. ўзининг туғишган акаси, 25 яшар Қ.Ж.дан ҳомиладор бўлган. "Ўзининг оғаси шу ишни қилибди. Оғаси 1989 йилда туғилган, ҳали уйланмаган йигит. Биз қизчанинг ҳомиладор эканини ҳам эшитмагандик. Қизнинг ота-онаси бу ҳақда маҳаллани огоҳлантиришмаган. Қизни 20 январь куни роддомга олиб боришгач, бу воқеадан хабар топдик. Бутун маҳаллани эл-юртга шарманда қилишди", дея ёзғирди Оқкўл маҳалласининг исмини очиқламаётганимиз фаоли. Ҳозирда Қ.С.нинг аҳволи ва унинг чақалоғи тақдири Озодликка маълум эмас. Бўйрачи қишлоқ фуқаролар йиғинидан олинган маълумотга кўра, воқеа ошкор бўлгач қизчанинг акаси Қ.Ж. ҳибсга олинган ва у Хоразм вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида сақланмоқда.
Мой аккаунт