Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Аёл икки ўғли ва ўзига ўт қўйди. Болалар ўлди, аёл тирик.

Аёл икки ўғли ва ўзига ўт қўйди. Болалар ўлди, аёл тирик.У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшайдиган 27 яшар аёл 15 апрель куни ўзи ва ухлаб ётган икки нафар ўғлига бензин сепиб, ўт қўйган. Юз фоиз куйиш жароҳати олган болалар ўлган, аёл 80 фоизлик куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Аёл ва болаларни қутқаришга ҳаракат қилган эр 15 фоиз куйиш жароҳати олган. Бу воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Шўрчи туманининг Наврўз маҳалласида яшайдиган 27 яшар С.Т.(аёл ва унинг фуқаровий эрининг исми Озодликка маълум, лекин тергов сири бўлгани сабабли ошкор этилмайди - таҳририят) 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси ўзи ва фарзандлари уч яшар Шоҳруҳ, бир яшар Умарга бензин сепиб ўт қўйиб юборган. Бу воқеани тасдиқлаган Сурхондарё вилояти прокуратурасининг исми сир қолишини сўраган мулозимига кўра, воқеа аёл ва унинг эри ўртасидаги жанжал оқибатида келиб чиққан: “Воқеа 15 апрель куни ярим кечаси соат иккиларда содир бўляпти. С.Т. 25 яшар фуқаровий эри Н.О. билан ўзининг ижарада турган уйида жанжаллашиб қолган. Биринчи суриштирувларга кўра, жанжал рашк оқибатида келиб чиққан. Кейин аёл канистрада турган икки литр бензинни ухлаб ётган болалари ва ўзининг устига сепиб ёқиб юборган. Бу воқеадан хабар топган қўшнилар милиция ва ўт ўчирувчиларга дарҳол хабар берган”, дейди мулозим.
Мой аккаунт