13 июль куни Андижон шаҳридаги Янги шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари қилиб тайинланган Бахтиёр Аҳмедов шу куннинг ўзида ходимини иш жойида пичоқлаб ўлдирганликда гумонланиб, ҳибсга олинди.
Андижон шаҳар ички ишлар бўлимининг мулозими, қотилликда гумонланган шахс устидан жиноят иши қўзғатилганини айтди.
Озодликка хабар берган воқеа гувоҳларининг айтишича, ҳамманинг олдида бошлиқдан ҳақорат эшитган ходим, уни ўз кабинетига чақириб дўппослаган. Бундан аччиқланган бошлиқ ходимни пичоқлаб ўлдирган.
Андижон шаҳридаги Янги шаҳар электр тармоқлари идораси бошлиғининг ўринбосари 30 яшар Бахтиёр Аҳмедов 13 июль куни соат 11 ларда идора ходими, 35 яшар Дилшодни пичоқлаб ўлдирганликда гумонланиб, қамоққа олинган.
Андижон шаҳар ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозимига кўра, қотилликда гумонланган шахс, Бахтиёр Аҳмедов устидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97 – моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Воқеа тафсилотларидан хабардор бўлган, исми сир қолишини сўраган Янги шаҳар электр тармоқлари идораси ишчиларидан бирининг айтишича, жанжал эрталабки мажлисдан бошланган: