Осиё ўйинлари: Ўзбекистон бир кунда учта олтин медал олди, ўзбек полвонлари Осиёда иккинчи бўлди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Учта олтин, учта кумуш ва битта бронза Академик эшкак эшиш бўйича 23 августда ўтган жуфтлик баҳслари финалида иштирок этган Шаҳбоз Абдужабборов ва Шаҳбоз Холмурзаевлар маррага биринчи бўлиб етиб боришди ва олтин медалга эгалик қилишди. Академик эшкак эшиш бўйича яна бир жуфтлик Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев финалда маррага иккинчи бўлиб етиб келиб кумуш медални олди. Академик эшкак эшиш бўйича тўртлик баҳсида эса Ўзбекистон жамоаси бронза медални қўлга киритди. 22 августдаги таэквондо баҳсларида Никита Рафалович финалда Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Хва Жун Лига қарши даянга чиқди. Ўзбекистон вакили 21:18 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзбек жамоасига Осиё ўйинларидаги иккинчи олтин медални олиб келди. 22 августда эркин кураш бўйича мусобақаларда Мўминжон Абдуллаев130 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Нурмакан Тиналиевни енгиб, яна бир олтин медални қўлга киритди. Бу ёш курашчи Мўминжон Абдуллаевнинг халқаро мусобақалардаги илк медали бўлди.