У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Олтин қазиб олиш ва ишлаб чиқариш саноати Ўзбекистонда етакчи саноатлардан бири саналади. Дунё бўйлаб Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича ўнта мамлакат ичида, собиқ шўро давлатлари орасида эса, Россиядан кейин иккинчи ўриндадир. АҚШнинг геологик хизмати чиқарган ҳисоботга кўра, 2015 йили Ўзбекистонда 103 тонна олтин ишлаб чиқарилган. Бу миқдор ҳозирги кун нархларида қанча маблағ бўлади? Бу саволга Швейцарияда истиқомат қилаётган иқтисодий масалалар бўйича таҳлилчи Алишер Таксанов жавоб берди. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.