“А” гуруҳи якуний босқич саралаш беллашувларининг сўнгги икки учрашувида ғалаба қозона олса”. “Шуниси қизиқки, бизларда ҳар доим имконият бўлган. Ҳар битта турдан кейин, ҳар битта мағлубиятдан кейин, барибир ҳам, имконият бўлган. Шу жиҳатдан олиб қараганда, ҳали тўғридан-тўғри чиқиш имкониятимиз ҳам йўқолмаган”, - дейди Эронга қарши душанба кунги ҳал қилувчи ўйиндаги мағлубият ортидан Тошкентдан етакчи спорт шарҳловчиси Аброр Имомхўжаев. Осиё минтақасидан 2018 йилги жаҳон чемпионати якуний босқич саралаш беллашувларининг 8-тур учрашуви Теҳронда бўлиб ўтган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эронлик рақибларига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлганди. Душанба кунги ғалабаси ортидан, Эрон муддатидан илгари жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган биринчи Осиё қитъаси вакили бўлган. Ўзбекистон эса, муҳим уч очкони йўқотиб, гуруҳда Эрон ва Жанубий Кореядан кейин яна учинчи ўрин билан кифояланиш мажбурияти остида қолган. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.