Saturday, 27 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистонда 2014 йилда 4 миллиард долларлик олтин қазиб олинди

Ўзбекистонда 2014 йилда 4 миллиард долларлик олтин қазиб олиндиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
АҚШ Геологик разведка бошқармаси эълон қилган ҳисоботга кўра¸ ўтган йили Ўзбекистонда 102 тонна олтин қазиб олинган ва мамлакат дунëдаги энг йирик олтин қазиб олувчилар рўйхатида 7-ўринга кўтарилган. Ўзбекистон ўтган йили жорий бозор нархида4 миллиард АҚШ долларлик олтин қазиб олган ва бу мамлакат йиллик бюджетининг қарийб тўртдан бирига тенгдир. АҚШ геологлари эълон қилган сўнгги рақамларга кўра¸ 2014 йилда Ўзбекистонда олтин қазиб олиш 2013 йилга нисбатан 4.1 фоизга ошган ва 102 тоннани ташкил этган. Бунча олтин билан Ўзбекистон дунëдаги олтинсотар давлатлар ўнлигида 8-ўриндан бир поғонага баландлаган. Мутахассислар ҳисобича¸ 102 тонна олтин қиммати бугунги бозор нархида 4 миллиард АҚШ долларига тенгдир. Айни пайтда¸ ўтган йилнинг августида Ўзбекистон Швейцарияга олтин сотиш бўйича етакчи мамлакатлар - АҚШ, Россия ва Чилини ортда қолдириб, дунёда биринчиликка чиққан эди.
Мой аккаунт