Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистондаги барча вазир ва ҳокимлар Шавкат Мирзиëевга таъзия билдирди

Ўзбекистондаги барча вазир ва ҳокимлар Шавкат Мирзиëевга таъзия билдирдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëевнинг шанба куни оламдан ўтган онаси якшанба куни Жиззах вилояти Зомин туманида дафн қилинди. Жаноза маросимида барча вазирлар ва вилоят ҳокимлари иштирок этгани айтилмоқда. Жаноза намозини Ўзбекистон муфтийси Усмон Алимов адо этган. Озодлик мухбирига кўра, бош вазирнинг онаси шанба кечқурун Тошкентдаги ҳукумат касалхонасида вафот этган. “Шанба куни оламдан ўтган Бош вазир онаси солинган тобут Тошкентдан Зоминга келтирилиб, мусулмон одатига кўра, тезда якшанба куни дафн қилинган. Жаноза маросимида Бош вазирнинг ўзи чопон кийиб, таъзия қабул қилди. Жанозани муфтий Усмонхон Алимов ўқиди. Одам тумонат эди. Азадорлар ëнида Президент девони раҳбари Зелимхон Ҳайдаров ҳам бор эди. 12 вилоят ҳокимлари ва барча вазирлар келиб таъзия билдиришди. Каримовдан бошқа барча мулозим келди десак бўлади”, дейди Озодлик мухбири. Унга кўра, жаноза маросимига келганлар орасида собиқ давлат маслаҳатчиси Исмойил Жўрабеков ҳам бўлган.
Мой аккаунт