Каримов ўрнига Мирзиёев “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гулчамбар қўйди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ва парламент палаталари вакиллари 31 август куни эрталаб Тошкентдаги Мустақиллик майдонидаги “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гул қўйиш маросимида қатнашди. Айни пайтда Тошкентнинг Алишер Навоий боғида ўтказилиши режалаштирилган расмий тантаналар ҳам 1 сентябрь кунига белгиланган мушакбозлик ҳам қолдирилган.
Россиянинг Спутник агентлиги хабарига кўра, Тошкентнинг Мустақиллик майдонидаги гулчамбар қўйиш тадбирида Ўзбекистон бош вазири билан бирга мамлакат парламентининг иккала палатаси спикерлари ҳам иштирок этган.
Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агентлиги хабарида эса айрим ҳукумат раҳбарлари Тошкентдаги "Мустақиллик ва эзгулик" монументига гул қўйгани ҳақида билдирилган, лекин бош вазир Шавкат Мирзиёев ёки бошқа ҳукумат мулозимининг номи келтирилмаган.
Ўзбекистондаги kun.uz нашри эълон қилган "Мустақиллик ва эзгулик монументи" пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими фотосуратларида ҳам бош вазир Мирзиёев кўринмади.