У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Халқаро Олимпия қўмитасини курашни Олимпиада ўйинлари рўйхатидан чиқариш қарорини ўзгартириш борасидаги босимлар давом этаëтир. 15 май - Спорт курашини ҳимоя қилиш халқаро кунида Озодлик билан суҳбатлашган Тошкент мутасаддиси¸ Ўзбекистон ҳам бу уринишларга қўшилганини билдирди.
- Курашни Олимпия ўйинлари дастурида қолдириш лозимлиги тўғрисидаги фикримиз қатъийдир ва уюшмамиз бу йўналишдаги ҳаракатларини давом эттираверади, деди Ўзбекистон Республикаси Спорт кураши ассоциацияси Бош котиби Константин Михайлов. Озодлик мухбири ўзбекистонлик курашчилар ассоциацияси раҳбарига 15 май -- Спорт курашини ҳимоя қилиш халқаро кунида бир неча савол билан мурожаат қилди.
Халқаро Олимпия қўмитаси 2013 йил, 12 феврал кунги қарори билан спорт курашини 2020-йили ўтадиган Олимпиада дастуридан чиқариб ташлаган эди.