Tuesday, 23 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Ўзбекистонда Халқаро қуёш энергияси институти иш бошлади

Uzbek Ўзбекистонда Халқаро қуёш энергияси институти иш бошладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентда Халқаро қуёш энергияси институти фаолият бошлади. Янги институтнинг вазифаси қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш, қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш бўйича тажрибалар ўтказиш ва қуёш энергияси билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишни мувофиқлаштиришдан иборат. Ўзбекистон президенти 2013 йил 1 мартида "Халқаро қуёш энергияси институтини ташкил этиш тўғрисида" қарор қабул қилган эди. 25 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси Фанлар академияси ва Ўзбекэнерго Давлат акциядорлик компаниясининг Халқаро қуёш энергияси институтини масъулияти чекланган жамият шаклидаги мустақил юридик шахс сифатида таъсис этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. Халқаро қуёш энергияси институтини тузиш учун Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 3 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратди. Халқаро қуёш энергияси институти директори Олим Ҳакимов Озодлик билан суҳбатда янги институт олдида турган мақсад ва вазифалар ҳақида буларни айтди. - Мақсадимиз Ўзбекистонда қуёш энергиясидан амалда фойдаланиш, қуёш энергияси билан боғлиқ технологияларни ривожлантиришдан иборат. Келажакда энергетика соҳасининг ажралмас қисмига айланиши мумкин бўлган қуёш технологияларига босқичма-босқиш ўтишдан иборат, деди янги институт директори.
Мой аккаунт