Ўзбекистон ҳукумати мафияга қарши кураш бошладими?
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Душанба¸ 11 март куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимизда ўзбек мафияси "қирол"ларидан бири сифатида танилган Ғафур Раҳимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани муносабати билан давлат тизимлари ва криминал дунë ўртасидаги алоқадорлик ҳақида гаплашдик.
Куни-кеча Озодлик манбалари Ўзбекистон жиноят оламидаги энг нуфузли авторитетлардан бири деб кўриладиган Ғафур Раҳимовга нисбатан Жиноят Кодексининг учта моддаси билан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар қилди.
Ишончли манбаларга кўра¸ Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари ва Миллий бокс уюшмаси собиқ раҳбари¸ Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Ғафур Раҳимовни ҳибсга олиш тўғрисидаги Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси буйруғи милиция ходимлари орасида тарқатилган.
Мустақиллик йилларидан бери давлат тизимлари ва криминал дунë ўртасида мавжуд бўлиб келган муносабатлар моҳиятини Сиз қандай изоҳлайсиз?
Бу муносабатларда ўрнатилган статус кво нега кейинги йилларда ўзгара бошлади?
Бу ўзгаришни тақозо қилган омиллар¸ Сизнингча¸ нимада?
Ўзбекистон ҳукуматининг¸ халқ оғзида 80-90-йиллардан бери мафиозлар деб аталадиган Ғафур Раҳимов¸ Миродил Жалолов¸ Ботир Раҳимов каби шахсларга нисбатан жиноий иш очишини мамлакатдаги эски мафияга қарши уруш бошлангани ифодаси дейиш мумкинми?
Эски мафия ўрнига келаëтган янгиси борми?
Ўзбек мафияси мамлакат ҳаëтининг қайси соҳаларини¸ қайси усул ва воситалар билан бошқариб келди ëки келмоқда?
Ўзбек мафиясини бошқарадиганлар кимлар?
Ўзбек мафиясининг минтақа қолаверса¸ халқаро мафия тизимлари¸ хусусан¸ классик Сицилия мафияси "la cosa nostra"дан фарқи нимада?
Ўзбек мафиясининг халқаро криминал дунë билан алоқаси ва халқаро майдондаги мақоми қандай?
Ўзбекистондаги асосий мафиозлар рўйхатини тузиш сўралса¸ Сиз бу рўйхатга кимларни қўшган бўлардингиз ? Нима учун?