Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Хоразмга уч ойда хориждан 14 та тобут келди

Uzbek Хоразмга уч ойда хориждан 14 та тобут келдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
"Нажот" инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотига кўра, жорий йилнинг уч ойи давомида Россия, Қозоғистон, Украинадан Хоразмга 14 нафар меҳнат муҳожирининг тобути келган. Сўнгги уч йил давомида уч хоразмлик меҳнат муҳожирининг ўлиги хорижда қолиб кетган. Жорий йилнинг 25 апрел куни Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани Маданият қишлоғида яшовчи 56 яшар Қадамбой Ўтамовнинг тобути Россиядан келтирилди. Бу ҳақда Озодликка "Нажот" ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубов маълум қилди. - Ўтамов Қадамбой ака Россия фуқаролари томонидан ўлдирилган. Лекин маълум бир ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан унинг оиласига ëки яқинларига унинг ўлими ҳақида ҳеч қандай ҳужжат берилмаган. Қадамбой ака тўғрисида бирор-бир суриштирув ëки тергов ишлари олиб борилмаяпти. Шу иш билан фалонча милиция идораси ëки фалонча прокуратура шуғулланаяпти, деган ҳужжатлар умуман йўқ, дейди ҳуқуқ фаоли.
Мой аккаунт