Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Россиялик имом Андижонда ҳибс этилди

Uzbek Россиялик имом Андижонда ҳибс этилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Жорий йил 24 июлида Россия фуқароси, асли наманганлик 37 ёшли имом Темур Турсунов Ўзбекистонга меҳмонга борганида ҳибсга олинди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ертўласида ушлаб турилгани айтилаётган имом ҳимоясига Россияда “Темур Турсуновни озод этиш қўмитаси” тузилди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, имом Турсунов масаласида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга нота жўнатган. Киров вилояти муфтийси муовини асли Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Норин туманидан бўлган Темур Турсунов Рамазон тугаши билан 22 июль куни кекса онасини зиёрат қилиш мақсадида Москвадан Ўзбекистонга учиб келади. Онаси билан дийдорлашганидан кейин имом Ўш-Свердловск йўналиши бўйича парвоз қилувчи учоқда ортга қайтишни режалаштиради, аммо чегара назорат пунктидан ўтаётганида номаълум кимсалар томонидан онасининг кўз олдида ҳибс этилиб, олиб кетилади. Бу тафсилотларни Озодликка сўзлаб берган Москвадаги “Ёрдам” инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев, Темур Турсунов Ўзбекистонга кириб келаётганида хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 4 соатдан ортиқ вақт давомида Тошкент аэропортида сўроқ қилинганини маълум қилди: - У учиб борганда аэропортда 4 соат сўроқ қилишган, лекин кейин қўйиб юборишган. Аммо шундан кейин унинг орқасидан 2 кун ичида интенсив кузатув олиб боришган. Шундан кейин Темур хавфсираб, кетишга мажбур бўлган, ваҳоланки ота-онасининг уйида 2 ҳафта таътилини ўтказишга борган эди. Бу босимлардан кейин 24 июль куни онаси билан биргаликда ўз уйига, Россияга қайтиш мақсадида билет олган.Онаси билан “Дўстлик” чегарасидан ўтаётганида номаълум шахслар уни қўлини қайриб, номаълум томонга олиб кетишган. Онаси милицияга бориб арз қилган, аммо натижа бўлмаган. Ана шундан кейин мен шахсан Киров шаҳрига бориб, бўлган ҳодисани ўрганиб, имомни таниган барча одамлар билан гаплашдим, дейди ҳуқуқ фаоли.
Мой аккаунт