Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбек чегарачиси тожикистонлик молбоқарни яралади

Ўзбек чегарачиси тожикистонлик молбоқарни яраладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистон шимолидаги Конибодом туманининг Ўзбекистон билан чегарадош Патар қишлоғида ўзбек чегарачилари мол боқиб юрган тожикистонлик ўзбекни оёғидан отиб ярадор қилди. Чегарачилар яраланган тожикистонлик ва унинг шеригини ҳибсга олган. Айни пайтда яраланган тожикистонлик Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани касалхонасида даволанмоқда. Ўзбекистон чегарачилари 25 июнь куни Сўғд вилояти Конибодом туманининг Патар қишлоғида истиқомат қиладиган 30 яшар Тўлқинбой Усмоновни оёғидан отиб ярадор қилган. Бу воқеадан сўнг Тўлқин Усмонов ва унинг шериги 24 яшар Хуршед Қобилов чегарачилар томонидан ҳибсга олиниб, Ўзбекистон ичкарисига олиб кетилган.
Мой аккаунт