Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тожик-Қирғиз чегарасидаги отишмада 18 ёшли ўсмир ҳалок бўлди

Тожик-Қирғиз чегарасидаги отишмада 18 ёшли ўсмир ҳалок бўлдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 6 июль тушдан кейин икки давлат чегарачилари ва Сўғд вилоятининг Исфара туманида яшовчи бир гуруҳ аҳоли иштирокида содир этилган отишмада тожикистонлик 18 ёшдаги ўсмир ҳалок бўлди ва бир тожик чегарачиси яраланди. "Қирғиз чегарачилари тожикистонликлар йўлини тўсиб қўйди" Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги отишма 6 июль куни тушдан кейин содир этилган. Тожикистон ҳукумати расмийлари дастлабки текширув якунланганидан сўнг мазкур воқеа тафсилотлари ҳақида расман маълумот берилишини билдирган. Сўғд вилояти Исфара туманидаги Чоркуҳ қишлоғи раиси Неъматбой Олимов эса Озодлик радиоси тожик хизматига отишма пайтида қишлоқда яшовчи 18 ёшли Боборизо Ризоев ҳалок бўлганини, Тожикистон чегара хизмати зобити яраланганини айтиб берган. Унинг айтишича, Тожикистон фуқаролари Лангар қишлоғидан Чоркуҳ қишлоғига ўтаётган пайтда уларнинг йўлини автомашиналарда келган қирғиз чегарачилари тўсиб қўйган. Қирғиз чегарачилари уларга Чоркуҳ қишлоғига ўтишга рухсат бермаган. “Шундан сўнг жанжал чиқиб, қирғиз чегарачилари Тожикистон фуқароларига ўқ ота бошлади”, деб айтган Неъматбой Олимов.
Мой аккаунт