Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Сўх масаласида Тошкент 1924 йилги ҳолатга қайтмоқчи

Сўх масаласида Тошкент 1924 йилги ҳолатга қайтмоқчиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Давлат чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш бўйича Қирғизистон -- Ўзбекистон ҳукуматлариаро комиссиянинг Қирғизистон томонини бошқарган Саламат Аламановга кўра, Сўх масаласи нафақат мустақиллик шароитида кечаётган сўнгги 20 йилдан зиёд даврда, балки Совет даврида ҳам кун тартибида бўлган. Сўх бўҳрони давом этар экан, унинг бош сабаби нима, деган савол кўндаланг бўлаверади. Сабаб -- анклав чегаралари аниқланмаганидадир. Марказий Осиё мамлакатлари чегаралари бўйича қирғизистонлик Саламат Аламановдан ўтадиган эксперт бўлмаса керак. У Қирғизистон расмий делегацияси вакили сифатида Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари билан чегара масалаларига оид 200 га яқин учрашувда қатнашган. Саламат Аламанов кўп йиллар давлат чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш бўйича Қирғизистон -- Ўзбекистон ҳукуматлариаро комиссиянинг Қирғизистон томонини бошқарган.
Мой аккаунт