Тошкент ва уйғурлар: Ўзбекистон Хитой таъсирига тушиб қолдими? - Хитойдаги юз минглаб мусулмонларнинг тақдирларига оид янги хавотирлар яна бу масалада Ўзбекистон илова Марказий Осиё давлатларининг тутган мавқеъларига эътиборни тортди. Расмий Пекинга кўра, Тошкент ўзларини қўллаган.
Маълум бўлишича, ҳали-ҳануз бир миллионга яқин аксарияти уйғур бўлган маҳаллий мусулмонлар Хитой ҳукуматининг кучли қўриқланувчи қамоқхона-лагерларида қолмоқда.
Уларнинг онги ювилмоқда, мияларига бошқа таълимотлар сингдирилмоқда, қамалмоқда ва жазоланмоқда.
Расмий Пекин баёнотига таянилса, Ўзбекистон илова аксарият Марказий Осиё давлатлари ўзларининг бу сиёсатларини қўллашган, маъқуллашган.
Аммо худди шу манзарада Қирғизистон ва Қозоғистоннинг бу масалада расман ва ошкора бетараф қолганликлари кўрилган.
Расмий Тошкент Хитой томонининг бу каби баёнотлари хусусида ҳали-ҳануз жим.
Аммо, айрим сиёсий таҳлилчиларга кўра, "Қозоғистоннинг нейтраллиги фонида Ўзбекистон худди бир Хитой босимига мойилроқ бўлган, ёки бир Хитой босимини кучлироқ ҳис қилаётган давлат сифатида ўзини намоён қилган".
“Қўллови Ўзбекистоннинг минтақа ва дунё ҳамжамияти кўз ўнгида маълум бир геосиёсий йўқотишларига сабабчи бўлган”.
Жумладан, Франциядан асли ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов худди ана шундай фикрда.
Нега экани тафсилотларини билиш учун таҳлилчи билан видеосуҳбатимизни назардан қочирманг.
Сиз унинг бу борадаги фикрларига нима дейсиз?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek