Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, янги очилган олий таълим муассасалари, филиаллар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази директори М.Холмухамедов, Халқ таълими вазири У.Иноятов ва уларнинг ўринбосарларини қабул қилди ва ҳисоботларини тинглади. Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида берилган топшириқлар ижросининг бориши кўриб чиқилди.