Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Хорижда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар энг катта ташвишдан қутулди

Хорижда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар энг катта ташвишдан қутулдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Вазирлар Маҳкамаси жорий ой бошида қабул қилган қарор билан ҳориждаги университетларнинг ўзбекистонлик битирувчилари йиллардан буён дуч келаётган жиддий муаммо бартараф этилди. Халқаро ташкилотлар тузган рейтингдаги дастлабки 500 позицияни эгаллаган университетларда таълим олганларнинг дипломлари бундан буён Ўзбекистонда махсус синовларсиз нострификация қилинади – тан олинади. 3 апрелда қабул қилинган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»”ги қарор кенг қамровли катта ҳужжатдир. Унда олий маълумот тўғрисидаги дипломлардан ташқари тўлиқ ўрта, тўлиқсиз ўрта ва ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибига аниқлик киритилганки, қизиққанлар қарор матни билан мана бу ерда танишиши мумкин. "Илғор 500"нинг битирувчилари тан олинади Ҳукумат қарорига биноан бундан буён халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтинги бошидаги 500 талик рўйхатга киритилган университетларни битирганларнинг дипломларини нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади. Яна қайси ҳолатларда дипломни нострификациялаш учунимтиҳон топшириш шарт эмас? Ҳукумат қарорига биноан, агар битирувчи олий таълимни:
Мой аккаунт