Хитой Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюан билан учрашув
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни мамлакатимизга ташриф билан келган ХХР Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюанни қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.