У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятдаги кўп қаватли уйларнинг кузги-қишки мавсумга тайёр эмаслигини видеоселекторда муҳокама қилди. Унда барча туманларнинг ҳокимлари, уларнинг қурилиш ишлари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, банкларнинг раҳбарлари, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда унинг туманлардаги бўлимлари ходимлари иштирок этишди.
Кўп қаватли уйларнинг бугунги аҳволи ҳақида видеофильм қўйиб кўрсатилди.
Ҳар бир туман раҳбарлари ўзларидаги камчиликлар ҳақида алоҳида ҳисоб бердилар. Уйларни кузги-қишки мавсумга тайёрлаш борасида аниқ вазифалар ва аниқ муддатлар белгилаб берилди.