Фарғона “ЦУМ”и собиқ эгаси вилоят ҳокими устидан Президентга видеомурожаат йўллади
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Фарғонадаги Марказий универмагнинг (ЦУМ) собиқ эгаси тадбиркор Ҳамидулла Топволдиев вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг устидан арз қилиб, Ўзбекистон президентига видеомурожаат йўллади.
Тадбиркорнинг айтишича, "ўзини вилоятнинг ҳам ҳокими, ҳам судьяси, ҳам прокурори сифатида тутаётган" Шуҳрат Ғаниев ўзи истаган ҳар қандай тадбиркорлик объектини ноқонуний тортиб оляпти.
Топволдиевнинг иддаосича, унинг хусусий мулки бўлган Фарғонадаги “ЦУМ” биноси ноқонуний кимошди савдосида сотиб юборилган.
Тадбиркорнинг бу ҳақда вилоятдаги суд ва прокуратура идораларига қилган мурожаатлари қониқарсиз қолган ва иш Олий судгача етиб борган.
Олий Суд қайта кўриб чиқиш учун ишни Андижон вилоят Иқтисодиёт судига юборган.
Тадбиркорнинг айтишича, суд яна вилоят ҳокимининг фойдасига қарор чиқарган. Андижон вилоят Иқтисодиёт суди судьяси Ориф Қўлдошев Озодлик билан суҳбатда, ўз қарори тўғри чиқарилганини айтди.