Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Самарқандда ҳоким, прокурор ва МХХ хориждан қайтган “адашган”ларни қамамасликка сўз берди

Самарқандда ҳоким, прокурор ва МХХ хориждан қайтган “адашган”ларни қамамасликка сўз бердиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Самарқанд вилояти ҳокимиятида масжидларнинг имом-хатиблари, қидирувда бўлган шахсларнинг яқинлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида 12 март куни кечқурун бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими, вилоят прокурори, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси, вилоят МХХ раҳбари, вилоят милицияси бошлиғи хорижда қочиб юрган “адашганлар” уйларига қайтсалар, уларни қамамаслик тўғрисида ваъда бердилар. Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраев йиғилишда “диний-экстремист оқим аъзолари рўйхати”да бўлган 1749 самарқандликдан 1625 нафари рўйхатдан чиқарилганини маълум қилар экан, қолган 124 нафар фуқаро хорижда юргани сабабли уларни “қора рўйхат”дан ўчириш имконияти бўлмаётганини айтган. Xabar.uz нашрининг билдиришича, сўзи давомида Туробжон Жўраев: -Ҳаммасининг юрагида “борсам қамаб қўйишади” деган қўрқув бор. Азизлар, фарзандларингизга айтинг, ҳаммаси қайтишсин, биттаси ҳам қамалмайди, уларни кечирамиз. Уларнинг қамалмаслигига мана мен кафилман,- деб айтган. “Кун уз” сайти эса Самарқанд вилоят ҳокими йиғилганларга мурожаат қилиб, “адашганлар”ни “тўғри йўлга соламиз, иш билан таъминлаймиз, уйи бўлмаса бу борада ҳам ёрдам берамиз”, деб айтганини қўшимча қилди. Вилоят МХХ раҳбари Улуғбек Мирзааҳмедов: “Кўпчилик ёшлар ота-оналари билан доимий равишда алоқа боғлаб турганидан хабардормиз. Айинглар, қайтишсин! Уларга қамоқ жазоси берилмаслигига, улар таъқиб ва тазйиққа учрамасликларига мен кафилман”, деб сўз берган.
Мой аккаунт