Пўлат Охунов: Шайх СССР депутати сифатида ўзбекларни ҳимоя қилган эди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Собиқ Совет Иттифоқи Олий Кенгашининг собиқ депутати¸ шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан бирга Москвада ҳамкорлик қилган Пўлат Охунов марҳумнинг депутатлик фаолиятини эслади.
- Менга шайх билан танишиш, суҳбатлашиш ва СССР Халқ депутати сифатида у билан бирга бир неча йил ҳамкорликда ишлаш насиб қилган.
У киши билан бирга СССР Халқ депутати бўлганмиз ва бир неча йил давомида турли хил мажлисларда бирга қатнашиб, кўп мулоқот қиганмиз. Депутатларнинг биринчи съездида, СССРнинг биринчи ва сўнги президенти Михаил Горбачев ўша пайт Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг муфтийси бўлган шайх ҳазратлари билан алоҳида учрашув ўтказган ва ўша куннинг ўзидаёқ, шайх тақдим қилган ҳужжатлар асосида, Марказий Осиё давлатларидан Ҳаж фарзини адо этиш учун мусулмонларга кенг шароит ва борувчилар сонини кескин ошириш масаласида топшириқлар берганди. Худди ўша йили СССР тарихида биринчи марта ниҳоятда кўп сонли гуруҳ Ҳаж зиёратида бўлишди¸- дейди суҳбатдош.