Monday, 15 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Кореядаги масжидга Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилди

Кореядаги масжидга Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Жанубий Кореянинг Кожидо оролида жойлашган масжид 10 март куни оламдан ўтган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини олган диний муассасага айланди. Кожидо оролидаги масжид бир ой муқаддам ўзбекистонлик муҳожирлар томонидан таъсис этилганди. Ўзбекистон мусулмонлар идораси масжидга марҳум Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тавсияси билан Нуруллоҳ қори Исмоиловни имом-хатиб этиб тайинлаган. Хабарларга кўра, Нуруллоҳ қори узоқ йиллар Тошкент олий маъҳадида дарс берган ва Тошкентдаги турли масжидларида имом-хатиблик қилган. Икки юз кишига мўлжалланган масжидда асосан ўзбекистонлик мусулмонлар ибодат қилишади, деди Озодлик билан суҳбатда масжид ташкилий бошқарувчиси. Унинг айтишича, масжидга фақат Ўзбекистон мусулмонлар идораси ижозати билан чоп этилган китоблар келтирилган.
Мой аккаунт