Миссионерлик ва илм фаннинг Исломий Давлатнинг қулашидаги роли
Тўртинчи мавзу: Халифаликни заиф жойларига зарба берилиши
Ғарб ўзининг Ислом ерларидаги миссионерлик фаолиятида мусулмонлар орасида миллатлараро ва диний адоват қўзғаш учун заиф жойларни излашга таянди ва шу йўл билан 1840, 1860, 1958, 1978 йилларда Ливан ва Шомда ўзаро ички низолар содир бўлганидек, Ғарб давлатларининг Исломий Давлат ишларига аралашишлари учун баҳона пайдо қилишга уриндилар. Шарқшунослар ва миссионерлар “озчиликлар муаммолари” деб номланган лойиҳани – бу айниқса насронийларга тегишли – ишга тушириш учун бор имкониятларини ишга солдилар, токи келажакда европа давлатлари шу озчиликларни ҳимоя қилиб чиқсинлар. Улар бу мақсадларига XVI асрда Усмоний давлат ва Франция ўртасида “Усмоний Империянинг таслим бўлиши” деб ном олган шартомалар воситасида эришдилар, унга кўра Европа насронийлари Халифаликда имтиёзларга эга бўлдилар ва ҳеч бир қаршиликсиз у ерда ўз лойиҳаларини амалга ошира бошладилар. Келгусида бу шартномалар барча католикларга, шу жумладан Ливандаги насроний-маронитларга ҳам тегишли бўлди. Шунингдек Британия ҳам насронийларга Сурия ва Ливанда друзлар билан дўстона алоқалар ўрнатиш ҳамда Фаластинда яҳудийларга ўзларининг фикрларини аҳоли орасида тарқатадиган мактаб ва университетлар очиш орқали таъсир қилишга ҳаракат қилди.
Бу озчиликлар ичидаги кўплаб инсонлар Ғарб қучоғига ўзини отдилар, уларнинг урф-одатларини қабул қилдилар, сақофатлари билан суғорилдилар, уларнинг фикрларини тарғиб қилдилар, ғарб тилларини ўргандилар ва ҳаттоки уларнинг лойиҳаларини амалга оширдилар ҳамда Исломий Давлатнинг кўпгина минтақаларида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилдилар.
Мана шу сабабларга кўра, миссионерлик ҳаракатлари бошқача тус олди. Улар мактаблар, миссионерлик марказлари, босмахоналар ва шифохоналар очишдан ташқари, турли жамиятлар ташкил қилиш орқали Исломий Давлатга қарши ҳужум қилиш маркази бўлиб улгурган Байрут ва Истамбулда сиёсий фаолият олиб бора бошладилар.
1847 йилда Байрутда америкалик миссионерлар “Фан ва санъат жамияти” ни таъсис қилдилар, уларнинг аъзолари Ливан насронийларидан бўлган Англия жосуслари Насиф ал-Язижий ва Бутрус Бўстоний ҳамда америкалик Илия Смит ва Корнелиус ван Дайклар эдилар. Лекин бу “жамият” Шомнинг барча жойларида олиб борган икки йиллик фаолияти натижасида насронийлардан бўлган бор-йўғи 50 та аъзо тўплай олди. Бу жамиятнинг мақсади бошида яширин эди, лекин бир қанча вақтдан сўнг улар миссионерлик услуби бўйича илм-фанни ёйиш кўринишида очиқчасига ғарб сақофатини тарғиб қила бошладилар. Бироқ бу жамият бошқа миссионерларда бу каби жамиятлар ташкил қилиш истагидан бошқа сезиларли натижаларга эриша олмади ва у ташкил қилинганидан беш йил ўтиб ёпилди.
--------------------------------------------
http://www.najot.info/
https://www.facebook.com/najot.info/
https://vk.com/id346445835
https://www.youtube.com/channel/UCrSAIyICzJno6sQfUGNQgoA
---------------------------------------------