Saturday, 20 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Исломий Тараққиёт банки мусулмонлар учун тузоқдир

Исломий Тараққиёт банки мусулмонлар учун тузоқдирУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Исломий Тараққиёт банки мусулмонлар учун тузоқдир Хабар: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи давомида Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашди. Бу ҳақда 20 май куни Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабар берди. Учрашувда Ўзбекистон билан ИТБ (Исломий Тараққиёт Банки) ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, томонлар ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида кенг кўламли ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди. Ислом Тараққиёт Банки томонидан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти, коммунал хўжалик, йўл инфратузилмаларини ривожлантириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш каби соҳаларга маблағ ажратилгани бунинг ёрқин тасдиғидир. Изоҳ: Ўтган бир неча йиллар давомида Ўзбекистоннинг аввалги Президенти И.Каримов Ўзбекистон иқтисодиётини кўтариш учун ҳокимият ва мулк эгаларидан пул ундириш мақсадида мамлакатларни кезгани ёдимизда. Ўзбекистон И.Каримов раҳбарлигида 2003 йилнинг кузида ИТБнинг аъзосига айланди. Ўшанда И.Каримов ИТБнинг аввалги Президенти Аҳмад Муҳаммад Али билан учрашган эди. Ўзбекистоннинг ҳозирги Президенти ҳам худди шу йўлдан кетди. Иккала Президент ҳам узоқ муддатли ҳамкорликка келишишди. Давлат манбаларининг тасдиқлашича, ҳамкорликнинг ўтган ўн йилида ўнлаб лойиҳаларга 200 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратилди. Ҳозир эса ўнлаб лойиҳаларга бир миллион доллар атрофида маблағ ажратилади. Аммо бу лойиҳалардан Ўзбекистон халқи учун ҳеч қандай наф йўқ. Чунки бу лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун ажратилган маблағларнинг асосий қисми ҳокимият эгалари ва амалдорлар томонидан талон-тарож қилинди ва қилинмоқда. Оддий халқ эса ўз юртида оддийгина ишга ўрнашиб, оила тебратишга имкон топишдан ҳам маҳрум. Юз минглаган инсон десам муболаға бўлмас, пул топиш дардида узоқ ўлкаларга кетмоқдалар. 1973 йилда “Исломий ташкилотлар” конференциясида асос солинган “ИТБ” шариат бўйича яроқсиз ҳисобланиб таъқиқланади. “Исломий банк” деб ном олган бу банк аслида капиталистик системанинг маҳсулоти ҳисобланади. Бу ташкилотнинг асосий даромад манбаи фоиз ва шариатда ман қилинган келишувлар ҳисобига келади. Бундан ташқари, бу “ИТБ” кофирлар томонидан ўйлаб топилган бўлиб, шу кофирларга хизмат қилаётган сотқин мусулмон юртлари раҳбарлари томонидан ташкил қилинди. -------------------------------------------- http://www.najot.info/ https://www.facebook.com/najot.info/ https://vk.com/id346445835 https://www.youtube.com/channel/UCrSAIyICzJno6sQfUGNQgoA ---------------------------------------------
Мой аккаунт