Қирғизистонда қай йўл билан либослар дўкони очса бўлади?
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Кийим-кечак бизнеси тадбиркоркорликнинг кенг тарқалган турларидан бири. Шу билан бирга бироз хавотирли. Сабаби мода кунда-кун ора янгиланиб туради. Бугун харид қилган либосингиз эртага ёқмай қолиши ҳам мумкин. Дўкон иши катта меҳнатни ва хушмуомалаликни талаб этади. Агар бу бизнесда мувафақиятли тадбиркор сифатида ўзингизни синаб кўрмоқчи бўлсангиз, оз бўлса-да тажрибага эга бўлишингиз лозим.