"Сиёсий тизим кенгаймаса Ўзбекистонда ижтимоий портлаш бўлади" - BBCUZBEK.COM
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг Олий мажлис сенатида қилган чиқиши хавотирли эканлигини айтади. Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати олдида сиёсий тизимни кенгайтириш вазифаси турибди. "Ихтиёр Абдуллаевнинг гаплари хавотирли. Янги ҳокимият вазиятни бироз жиловлаш ва секинлаштиришга ҳаракат қиляпти. Лекин айни пайтда сиёсий тизим кенгаймас экан, глобаллашувга кириб бораётган Ўзбекистонда ижтимоий портлаш, ижтимоий буҳронлар кафолатган", дейди у. Спутник нашрининг хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев Олий Мажлис сенатининг 14 ялпи мажлисида сўзлаган нутқида "Бирлик", "Эрк" сингари бузғунчи сиёсий кучлар бугунги кунда Ўзбекистонда ўз фаолиятини қонунийлаштиришга уринмоқда. "Уларнинг режаси бугун қонунийлаштириш, эртага эса вазиятни издан чиқариш", - деган. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.