У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Би-би-си билан мулоқотда ўз онасининг ўлими борасидаги хабарни "миш-мишлар, холос", деб атади. Бироз аввал Фейсбукдаги "Дети Каримова" ("Каримов фарзандлари") саҳифаси ҳам Ислом Каримов билан боғлангани ва ундан онаси ўлими ҳақида сўраганини маълум қилди. Аммо, Ислом Каримовнинг Би-би-сига айтишича, бу саҳифага у "анча аввал "берган узун матнда унинг сўзлари ўзгартириб берилган, аммо маъноси, умуман олганда, сақлаб қолинган.