Saturday, 13 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ислом Каримов Гулнора Каримова ва бобоси ҳақида Би-би-си билан суҳбатда - bbcuzbek.com

Ислом Каримов Гулнора Каримова ва бобоси ҳақида Би-би-си билан суҳбатда - bbcuzbek.comУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сўнгги ҳафта ва кунларда марҳум Президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг тақдири матбуот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилмоқда. Унинг "заҳарланиб ўлдирилганлигидан" тортиб, то шу кунларда "илк бор жамоат олдида баёнот билан чиқиши"га қадар хабарлар ва овозалар тарқатилмоқда. Би-би-си ўзбек хизмати Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов билан учрашиб, бу хабарлар, ва кенгроқ олганда, Гулнора Каримованинг қаердалиги, қай аҳволда эканлиги, у билан ўғли қандай воситалар орқали алоқадалиги, Каримовлар оиласидаги ҳозирги аҳвол ҳақида сўраган. Би-би-си бу хусусда Лола Каримова-Тиллаевага ҳам мурожат қилди. Унинг юристларидан қуйидаги баёнот келди: "Каримова-Тиллаева хоним, афтидан унинг четлатилган опаси, ё опасининг номидан бошқа кимдир таъминлаган ушбу кулгули ва асоссиз шарҳларга жавоб беришдан бош тортади ва бу каби шарҳларнинг эътироф этилишига нисбатан фақат ўзининг таассуфини билдириб, бу инсонларга яхшилик тилайди». Би-би-си Озодбек Назаров билан алоқада бўлиб, унинг ариза ёзганлиги ҳақиқатми, деб сўради. Озодбек Назаров Би-би-сига мана бундай жавоб берди: «Мен билан Гулноранинг ўртасида ҳеч қачон ҳеч қанақа олди-берди бўлмаган. У мендан ҳеч нарса сўрамаган, мен унга ҳеч нарса бермаганман. Мен буни биринчи марта эшитиб турибман. Ҳеч кимга ҳеч нарса ёзиб ҳам бермаганман".
Мой аккаунт