Monday, 22 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ислом Каримов ўғил сифатида қандай армон билан ўтган?

Ислом Каримов ўғил сифатида қандай армон билан ўтган?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Учоқда кетаётган марҳум Ислом Каримов онаси тирик бўлса-ю, уни олиб дунёнинг бир чеккасига кетиб колиш армон бўлиб қолганини айтади. Ижтимоий тармоқларда чиққан видео тасвирларда марҳум Президент Ислом Каримов онаси борасида нима армон бўлиб қолгани ҳақида гапирган. Кўринишидан Каримов ҳали ёшроқ вақти Президент самолётида олинган тасвирларда у онасини эслаган. Ислом Каримов онасининг 80 ёшга кириб оламдан ўтганини, аммо Самарқанддан бирорта бошқа жойга чиқмаганини айтади. "Бирон юртни кўргани йўқ. Қани энди бугун онамни қайтарсам. Бу самолёт бўлмаса ҳам бошқа кемаларга ўтириб, ўғил сифатида онам билан дунёнинг бир чеккасига борсаму, айтсамки, бир қаранг энди. Шу дунёдан армонсиз ўтишга имконият бўлади. Сиз ҳам дунёни бир кўринг десам. Баъзида тушимга ҳам киради шу. Қани эди, дунё гардиши шунақа бўлсаки, шуни қайтариб, ё бўлмаса шу имкониятларга эга бўлсак", деган у. Ислом Каримов ҳаётлиги чоғида унинг ота-онаси ҳақида расмий маълумот берилмаган. Каримов биографиясида унинг Самарқандда ишчи оиласида туғилгани кўрсатилган. Бироқ оиласи ва ака-укалари ҳақида маълумот берилмаган. Каримов вафотидан сўнг ўзининг васиятига биноан ота-онаси кўмилган Самарқанд шаҳрига дафн этилган. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт