Ислом ерларидаги муҳим бўғоз ва каналларнинг стратегик аҳамияти 1қисм
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ислом ерларидаги муҳим бўғоз ва каналларнинг стратегик аҳамияти
Ер куррасининг 70% дан кўпроғини сувлардан ташкил топгани, қуруқликнинг бу сувлар ичида бир орол эканини кўрсатмоқда. Технология ривожланган ҳозирги даврда давлатлар ер куррасининг ажралмас қисми бўлган океан ва денгизлардан яхшигина фойдаланмоқдалар. Айниқса дунё тижоратининг қарийб 90% денгизлар орқали олиб борилаётгани бу сув йўлларининг иқтисодий ва стратегик жиҳатдан қанчалар аҳамиятли эканини кўрсатиб турибди.
Лекин дунёда жуда кўп сув йўллари бўлишига қарамай, стратегик аҳамиятга эга бўлган сув йўллари оз ҳисобланади. Бунда бўғозлар ва каналлар энг муҳим рол ўйнайди. Мақсадимиз барча бўғоз ва каналларни ўрганиб чиқиш эмас, балки дунё сиёсатида таъсирга эга бўлган ва ҳалқаро сиёсатнинг диққат марказида бўлган бўғоз ва каналлар ҳақида тўҳталмоқчимиз.
Денгизлар орқали давлатлар ўз қуруқликдаги ерларини назорат қилиши узоқ ўтмишга бориб тақалсада, лекин ҳозиргидай жадал ва фаол даражада бўлмаган. Аждодларимизнинг денгизлардаги ороллар ва стратегик аҳамиятли сув йўлларига қаратилган фатҳлари, Исломий давлат юритган сиёсатнинг бир бўлаги холос. Масалан Кипрни Усмон РА халифалик даврида фатх этилиши, шунчаки бир оролни эмас балки, ўрта ер денгизини назорат қилиш учун эди. Усмоний РА халифалик давлатини 1538 йилда ўрта ер денгизида хочли денгиз флотини мағлуб этиши натижасида бутун ўрта ер денгизининг назорати қўлга олинган.
http://www.najot.info/
https://www.facebook.com/najot.info/
https://vk.com/id346445835
http://ok.ru/profile/569184336458