Sunday, 14 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Мирзиёев, Путин, Шойгу: Москва ростдан ҳам Мирзиёевнинг АҚШга ташрифидан хавотирдами?

Мирзиёев, Путин, Шойгу: Москва ростдан ҳам Мирзиёевнинг АҚШга ташрифидан хавотирдами?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Путиннинг телефон мулоқоти ортиданоқ Тошкентга сафар қилган Россия Мудофаа вазири икки давлат ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик "мутлақ конкрет ва ўта муҳим тусга эга" эканини баён қилган. Сергей Шойгу Ўзбекистон Мудофаа вазиридан ташқари, шахсан президент Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашган. Россия томонининг расман маълум қилишича, расмий музокаралар ортидан, икковлон бир соатча ёпиқ эшиклар ортида гаплашишган. Россия Мудофаа вазирининг Тошкентга сафари, бошқа томондан, Ўзбекистон янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга илк расмий ташрифидан ҳафта ўтмай амалга ошган. Оқ Уй наздида "тарихий", деб баҳо топган ушбу ташриф чоғида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари хавфсизлик, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳада ҳам ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишган. Икковлон беш йиллик илк ҳарбий режани ҳам пишитиб олишганди. Бир расмий ташрифнинг ўзида ўрталаридаги стратегик шерикликни янги босқичга кўтаришган. Аммо Мирзиёев АҚШга ташрифидан саноқли кунлар ўтиб, кеча - 21 май куни Ўзбекистон ва Россия президентларининг телефон орқали гаплашиб олишгани маълум бўлган. Россия президентининг расмий веб саҳифасида ушбу мулоқот чоғида Шавкат Мирзиёев Путинни Вашингтонга ташрифи тафсилотларидан огоҳ этгани ҳақида ёзди. Россия Ўзбекистоннинг анъанавий стратегик шериги бўлиши баробарида, жорий пайтда энг йирик ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорларидан бири ҳам саналади. Шундай экан, буларнинг барчаси нимани англатади? - Би-би-си Ўзбек Хизмати худди шундай савол билан ҚозоғистондаБи-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт