Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Гулнора Каримова эрининг бизнесини тортиб олганми?

Гулнора Каримова эрининг бизнесини тортиб олганми?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Мансур Мақсудий — марҳум президент Ислом Каримовнинг катта куёви. У 1991 йили Каримовнинг катта қизи Гулнорага уйланган. Мансур 1966 йили Афғонистон пойтахти Қобулда туғилган. У — афғонистонлик бадавлат ўзбек Абдулрауф Мақсудийнинг фарзанди. Отаси Шўролар босқини даврида Ўзбекистондан Афғонистонга кўчиб кетган. Абдулрауф Мақсудий 80-йилларда Нью-Йоркда бизнесини йўлга қўйган. Унинг икки ўғли бор: Фарид Аҳмад ва Мансур. Мансур Мақсудий Гарвард университетида таҳсил олган. У 1991 йили Тошкентда Гулнора Каримова билан танишган. Мақсудий ва Каримовлар оиласи 1991 йили қуда-анда бўлишган. Бироқ Гулнора Каримова 2001 йили Мансур Мақсудий билан ажрашган. Ислом ва Имон 2001 йилгача АҚШда Нью Жерси штатида отаси билан бирга яшашган. Эр-хотин нима учун ажрашишга қарор қилгани очиқланмаган. Мансур Мақсудий Ўзбекистон Президентига куёв бўлиш ортидан мамлакатдаги энг омадли хорижлик тадбиркорга айланади. Мақсудийлар 1993 йили Ўзбекистонда Американинг машҳур “Coca-Cola” компаниясининг филиалини очишади. 1994 йили Тошкент шаҳрида ва Қибрайда “Coca-Cola” заводлари қурилади. Кейинчалик яна шундай иккита завод очилади. Бундан ташқари, Мақсудийлар экспорт ва импорт билан шуғулланувчи “Ros Trading Ltd” компаниясига ҳам асос солади. Президент куёви мақоми Мансурга исталган эшикларни очиб бергани айтилади. Мансурнинг Гулнора билан ажрашишга қарор қилгани ортидан Ўзбекистонда Мақсудийларга нисбатан солиқлардан бўйин товлаганлик айби билан жиноят иши қўзғатилган. Президентга қариндошлигидан фахрланиб юрган оила Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Интернетда Каримовнинг катта куёви ҳақидаги маълумотлар жуда тарқоқ. Халқаро тармоқда Мансур Мақсудий акс этган саноқли суратлар бор. Улар ҳам анча эски. Мақсудийнинг иккала фарзанди ҳам ҳозир Лондонда. У Гулнора Каримова билан ажрашганидан сўнг қайнотаси унинг фарзандларига ўз фамилиясини бергани айтилади. *** *** *** *** *** *Каналга обуна бўлишни унутманг:* https://www.youtube.com/channel/UCEbEg6ygzCKaj3TOrAVyyaQ
Мой аккаунт