Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Фарғона вилоятида 72 та хусусий дорихонага “чора кўрилмоқда”

Uzbek Фарғона вилоятида 72 та хусусий дорихонага “чора кўрилмоқда”У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Фарғона вилоятида мавжуд 527 та дорихонанинг 72 таси устидан текширув бошланди. Бу маълумотни Озодлик “Фарғона Дори-Дармон” акционерлик жамияти бошқарувидан олди. 20 июлда Фарғона вилояти соғликни сақлаш ва фармацевтика муассасалари раҳбарларининг қўшма мажлисига раислик қилган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилоятида дори-дармонлар нархи Ўзбекистонда энг баланд эканини айтганди. “Яна қайси ҳайвонлар нима б...и еган бўлса еган, натижада дори мана... Энди у четдан сотиб олаверган билан шунча аҳоли... Энг кўп аҳоли Фарғона вилоятида бўлса. Бугун Фарғона вилоятида ҳар битта шаҳар-туманда энг камида 15-20 та дори дармон ишлаб чиқарадиган корхона бўлиши керак,” деб айтганди Шуҳрат Ғаниев. У соҳага масъул идоралар раҳбарларини жазолаш билан таҳдид қилганди. “Соғлиқни сақлаш раҳбарлариям неча йил ишлаган бўлса, юраверган ҳаммаси қорнини семиртириб, чўчқадай семириб юраверган ўша соғлиқни сақлашдаги раҳбарлар ҳам!! Жавобгарликка тортилиб кетасан беш-ўнтанг! Аптека назоратида ишлаганинг бор, бошқанг бор, яна бир бало инспекциянг бор экан, яна бир нарсаларинг бор экан!”, деганди Фарғона вилояти ҳокими. У соғлиқни сақлаш соҳасида текшириш бошлангани ва аптекаларга лицензия бериш Соғлиқни сақлаш вазирлигидан вилоят ҳокимияти ихтиёрига ўтказилганини билдирганди.
Мой аккаунт