Беморга ёрдам бермоқчи бўлган ҳамшира унинг бувиси томонидан калтакланди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
2020 йил 5 январ соат 19.00 атрофида Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг қабул бўлимига 2017 йил туғилган бемор Ф.М.нинг тана ҳарорати юқори эканидан шикоят қилиб, амакиси ҳамда бувиси томонидан мурожаат қилинади.
Қабул бўлими ҳамшираси С.Б. биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида беморнинг тана ҳароратини ўлчайди. Тана ҳарорати юқори эканини аниқлаган ҳамшира ҳароратни тушириш мақсадида парацетамол шамчасини қўйиш учун беморни муолажа хонасига олиб киришни кўрсатади. Шунда тўсатдан беморнинг бувиси сабабсиз ҳамширанинг шахсиятига тегадиган ҳақорат сўзлар билан бақириб, уни калтаклайди.